Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк ходимлари учун қатор тақиқлар киритилмоқда
13.10.2019 14:07,  
2855

Кеча якунига етган Сенатнинг 23-чи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири тасдиқланди. Бу ҳақида Кун.уз хабар қилмоқда.

Янги қонунда Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилган. Уларга кўра, Марказий банк ходимлари учун қуйидагилар чекланган:

  • ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;
  • банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;
  • ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ошкор этиш ёки ундан фойдаланиш.

Хабарда айтилишига кўра, юқоридаги чекловлар манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган ва улар Беларусь тажрибасидан келиб чиққан ҳолда киритилган.

Иккинчидан, бундан буён Марказий банк ходимлари тадбиркорлик субъектлари, кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ва шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга жалб этилмайди.

Ундан ташқари, Марказий банк бошқаруви таркиби 11 кишидан 9 кишига камайтирилади ва улардан 2 нафари мустақил аъзо бўлади. Яъни МБ бошқаруви таркибига МБ раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек бошқарувнинг икки нафар мустақил аъзоси киради.

Мустақил аъзолар МБ раисининг тақдимномасига кўра Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.Сенатда маъқулланган қонун президент имзолаб, расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан