Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиё бирлашган энерготизимида фавқулодда ҳолат юз берди
17.04.2021 22:03,  
721

Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига таяниб хабар берди.

«Бугун, 2021 йил 17 апрель соат 15:24да Марказий Осиё Бирлашган энерготизимида Қозоғистон ва Қирғизистон энерготизимларини боғловчи 500 кВ кучланишга эга Л–514 электр тармоғи («Чу» ҳамда «Фрунзе» подстанцияларини боғловчи) носозлик туфайли фавқулодда ўчди. Бунинг натижасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистон энерготизимлари Россия Федерацияси ягона энерготизимидан маълум муддат ажралди, электр токи частота миқдори 48,61 Гц миқдоргача пасайди (частота миқдори 50,0 Гц бўлиши лозим).

Частота пасайиши натижасида (носозлик таъсирида) «Тошкент иссиқлик электр станцияси»да қуввати 370 МВт бўлган 1-сон буғ-газ қурилмаси фавқулодда ўчди. Шунингдек, тизимда частота пасайишига қарши автоматика қурилмалари ишлаб, республиканинг ўн иккита ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари барча ҳудудларда) умумий қуввати 780 МВтга тенг истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида соат 15:29 да (5 дақиқадан сўнг) электр токи частотаси 50,00 Гц миқдоргача кўтарилди ва истеъмолчилар автоматик тарзда тармоққа қайта уланди. Ўчиш натижасида республика бўйича истеъмолчиларга 144 525 кВт•соат миқдоридаги электр энергия етказиб берилмади.

Соат 16:19да Қозоғистон ва Қирғизистон энерготизимларини боғловчи Л-514 ҳаво тармоғи уланиб, Марказий Осиё Бирлашган энерготизими Россия Федерацияси ягона энерготизими билан параллель (мутаносиб) иш режими қайта тикланди. Соат 16:28да «Тошкент ИЭС»да 1-сон буғ-газ қурилмасида ишга қайта киритиш бўйича ишлар бошланди.

Айни пайтда Ўзбекистон энерготизими Марказий Осиё ва Россия Федерацияси ягона энерготизими билан барқарор фаолият юритмоқда. Истеъмолчилар сифатли кўрсаткичларга эга электр энергияси билан таъминланмоқда» дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан