Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким олади-ё? Машарипов Осиё жамоалари орасида талаш
29.05.2021 20:46,  
380

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал-Насср" Саудия ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов бир нечта Осиёнинг топ клублари қизиқиш доирасига тушиб қолди - дея хабар бермоқда "Sports.uz" нашри.

"Ал-Насср" Жалолиддинни қишда "Пахтакор"дан харид қилиб, 5 ойга БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига ижарага берган эди. 

Маълум бўлишича, саудияликлар ижара муддати якунлангач, Машариповни ортга қайтармоқчи. Шу билан бирга, легионеримиз трансферини "Шабаб Ал-Аҳли" ҳам сотиб олишга тайёр. Қолаверса, футболчига БААнинг яна бир нечта жамоаларидан таклиф бор. Жумладан, "Шаржа", "Ал-Айн" ва "Ал-Жазира" клублари ярим ҳимоячини харид қилмоқчи.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи БАА чемпионатида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан