Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машиналар нархи кўтарилганига қарши митинг ўтказишга чақирган шахс қидирилмоқда
15.03.2020 15:04,  
1381

Тошкент ИИББ интернетда UzAuto Motors автомобиллари нархларининг кўтарилишига қарши норозилик акциясини ўтказиш учун йиғилишга чақириқ билан чиққан шахс қидирилаётгани ҳақида хабар берди.

«Ҳурматли ҳамюртлар! Сиздан иғвогарлик чақириқлардан таъсирланмасликни ва фақатгина қонун доирасида ҳаракат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Бошқарма Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201- моддасига кўра, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан (14 316 600 сўм) саксон бараваригача (19 088 800 сўм) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

4 март куни UzAuto Motors компаниясининг бир қатор Chevrolet моделлари нархларини оширгани (3−21% га) жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди. Жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирги шароитда нархларнинг оширилишини нотўғри деди. У аввал халқнинг харид қобилиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан