Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Масжидда содир бўлган воқеа бўйича маълумот берилди
27.11.2021 16:44,  
1095

Интернет тармоғида «Юнусободда масжидлардан бирида бўлган ҳолат экан» сарлавҳали видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, 26 ноябрь куни Юнусобод туманида ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканлигини маълум қилади.

Сўнг йигитга сўз берилган. У жамоатга рус тилида мурожаат қилади. Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунади, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлайди. Масжиддаги айрим кишилар уни кўчага олиб чиқадилар.

«Маълум бўлишича, ушбу шахс – 41 ёшли А. исмли фуқаро бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда турар экан. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилди», дейилади ИИББ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан