Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниев бундай топшириқ бермаганини айтиб, ҳаётдан ҳикмат излашга чақирди
20.01.2020 12:07,  
835

Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигида вилоятнинг барча ташкилот раҳбарлари Қирғизистон ҳудудидаги анклав ҳудуд – Чўнғара қишлоғига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Атиги 240 хонадон бор ва 1400 нафар фуқаро яшайдиган Чўнғара қишлоғида уюштирилган кутиб олиш маросимида ўқувчи қиз миллий атлас матосидан тикилган, юпқа кўйлак кийганини кўриш мумкин. Маросимига келган амалдорлар – вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ўзи ва унинг ёрдамчилари эса об-ҳавога мос, иссиқ курткалар кийиб келишган эди.

МАВЗУГА ДОИР: Совуқ бўлишига қарамай, мактаб ўқувчиси Шуҳрат Ғаниев олдига атлас кўйлакда олиб чиқилди

Фарғона вилояти хокимлиги ахборот хизмати ушбу масала юзасидан баёнот берди. Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон Президентининг доимий эътиборида бўлган Чўнғара қишлоқ аҳолисига шу ҳафтада ҳар бир оилага бир қопдан ун, ёғ, шакар бепул берилди. 18 январ куни эса вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги барча масъул шахслар билан борган ва:

  • — 320 млн сўмлик дори дармон олиб борилиб, барча аёллар, болалар, беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу иш бугун ҳам давом этмоқда;
  • — Фидоий ва фахрий инсонларга “Косонсой”, “Товоқсой” ва “Қизилтепа” сиҳатгоҳларига бепул йўлланмалар берилди;
  • — Қишлоқдаги 259 ўқувчиси бўлган мактабга 50 та компьютер (столи билан), спорт анжомлари (теннис столи, тўплар, бокс жиҳозлари) 2 та телевизор, 2 мингта китоб, 30 та мусиқа асбоблари совға қилинди.
  • — Фахрий оқсоқолларга 50 та велосипед тарқатилди.
  • — Ёшларнинг тадбиркорлиги учун берилаётган кредитга вилоят ҳокимининг ўзи банк олдида кафолат хати ёзиб берди;
  • — Четдан қатнаб ишлайдиган ўқитувчилар учун икки қаватли уч хонали 15 та хонадонли уй қуриб бериш ҳақида қарор қабул қилинди ва ер ажратилди;
  • — 50 ўринли илк болалар боғчаси очилди ва яна 80 ўринли болалар боғчаси қурилишига маблағ ажратилиб ер танланди;
  • — 240 та хонадонга бепул газ балонлари тарқатилди;
  • — Янги подстанция ўрнатилиб, 5 км га электр линияси тортилмоқда.
  • — 1,5 км янги ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди.

МАВЗУГА ДОИР: Совуқ бўлишига қарамай, мактаб қизлари амалдорлар олдига атлас кўйлакда олиб чиқилди (фото)

Хабарда айтилишича, чўнғаралик ёшлар билан учрашув бошланишида ҳоким бинога етганида тўсатдан зал ичидан суратдаги қиз нон кўтариб чиқиб келди. Ҳоким унинг раъйини қайтармай, нондан тотинди-да, қизни етаклаб залга кирган ва шу заҳоти чўнғаралик ташкилотчиларга бошқа бундай қилмасликни тайинлади. Қизча залдан атиги бир, нари борса икки дақиқага айвончага чиқди, холос.

Шундай бўлса-да, бундай “эҳтиром” шаклини қувватламаймиз. Аммо, бир сурат танқидчилари аслида нега давлат вакили бўлган ҳокимни чўнғараликлар нон билан кутиб олганлари сабабига тўхталмадилар, дейилади баёнотда.

Аслида бу қишлоқ аҳлининг уларга, давлат кўрсатаётган ғамхўрликка миннатдорчилиги рамзи эди холос. Қолаверса ҳоким ҳеч кимга бундай кутиб олиш ҳақида топшириқ бермаган. Нега ҳар нарсадан фақат иллат излашга кўникиб қолиняпти?!

Яна бир гап, мен (Муҳаммаджон Обидов) Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари сифатида воқелик матни билан овора бўлибман-у, унга илова қилинган суратларга эътибор қаратмабман. Бу менинг профессионал камчилигим.

Барчага ҳаётдан ҳикмат излашни тилаб қоламиз, деб якунланади ҳокимлик баёноти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан