Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Матиз" йўловчисида гиёҳвандлик моддаси аниқланди
24.03.2021 16:20,  
120

2021 йилнинг 15 март куни соат 21:20 ларда Қувасой шаҳар Арсиф МФЙ., ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари томонидан “Matiz” русумли автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилаётган вақтда, ушбу автомашинада бўлган йўловчи Қирғизистон Республикаси фуқароси 37 ёшли Фаизулло А., ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганли туфайли, холислар иштирокида унинг ёни ва қўлидаги сумкаси текширилганда, сумкасининг ичидан целлофан парчасига ўралган ҳамда 6 дона елим идишчалар ичида ўткир ҳидли, жигаррангли моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Холат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида, ушбу ўткир ҳидли вазни 308 грамм бўлган модда “ГАШИШ” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Фаизулло А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.       

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан