Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Матиз»лар тўқнашди. «Ласетти» ҳайдовчиси вафот этди
24.03.2022 18:40,  
144

Белгиланган йўл қоидаларига амал қилмай машина бошқариш жиноятга сабаб бўлиши тайин. Бунга Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида содир бўлган йўл транспорти ҳодисаси яна бир карра мисол бўлади.

Комил (исмлар ўзгартирилган) “MATIZ” русумли автоуловни бошқариб келаётиб, бошқа бир ҳайдовчи Жўрабекнинг бошқарувидаги “MATIZ” билан оралиқ масофани  сақламаганлиги сабаб, автоуловнинг орқа томонига урилиб тўқнашув содир этади. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Жўрабекнинг “MATIZ”ининг ёнида турган  “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси Нодир оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этади.

Судланувчи Комил Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига асосан 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан 2 (икки) йил муддатга синов муддати белгиланди.

Бундан ташқари, суд томонидан ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Комилдан жабрланувчи қонуний вакили Рамазон Жўрақулов фойдасига 3 миллион 849 минг 680 сўм, фуқаровий даъвогар Жўрабек Маматраимов фойдасига 5 миллион 236 минг 840 сўм миқдоридаги моддий зарар ундириш ҳақида ҳукм чиқарди.

Транспорт воситалари сонининг ортиши ва ҳайдовчиларнинг билими етарли эмаслиги кўплаб инсонларнинг ҳаётдан эрта кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳар бир ҳайдовчи ва пиёда йўлларда ҳаракатланиш одобига риоя қилишлари лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан