Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Махсус транспортларни ўтказиб юбориш учун қоида бузган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди
23.07.2020 17:33,  
307

Президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 17-1-модда олтинчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Амалда тезкор ва махсус хизматларнинг автомашиналарини ўтказиб юбориш учун айрим ҳолларда ҳайдовчилар бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда ўтишга мажбур бўлиши мумкин (қизил чироқда).

Шу муносабат билан, адолат ва инсонпарварлик тамойиллари асосида қоидани бузган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликдан озод қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан