Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Май ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
1.05.2020 16:43,  
356

Мамлакатимизнинг марказий ҳудудларида ойнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат 24-27 даража, иккинчи ярмида 28-31 даражани ташкил қилади.

Шу билан бирга майда худди ёздагидек иссиқ, 33-36 даража ва ундан юқори ҳароратли кунлар ҳам бўлади.

Ёмғирли кунлар сони апрелга қараганда камроқ, бироқ ёмғирлар қисқа муддатли ва деярли ҳар доим момақалдироқли ёмғир кузатилади.

Бу йилги май ойининг дастлабки кунларидаги об-ҳаво апрель ойи охирининг об-ҳавосини эслатади.

Бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий туманларига, бу сафар Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан, Туркманистон орқали нам ҳаво оқими киришни бошлайди.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудида кечга бориб ёмғир, айрим жойларларда кучли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин фақат Қорақалпоғистонда ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир эрталабгача тўхтайди ва кундузи ҳаво очиқ бўлади. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир, кучли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.

3 майда Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари қолган жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

4 майдан вазият яна такрорланиб республиканинг жануби-ғарбий туманларига навбатдаги нам ҳаво кириш кутилмоқда, кейин ушбу ҳаво оқими бутун республика ҳудудига тарқалади.

4 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида, 5-6 май кунлари эса бутун республика бўйича ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бу кунларда ёғингарчилик бўлмайди.

6 май кунлари ҳарорат 23-28 даража атрофида, ёмғир вақтида 20-25 даражани ташкил қилади.

7 майдан бошлаб то ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригича мамлакатимизда об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кўтарила бошлайди ва 10 майгача 29-32 даражагача исийди.

Май ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат 30-35 даражадан 22-27 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Баъзи кунларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ҳам ёғиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан