Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Май ойида ўзбекистонлик браконерлар табиатга қанча зарар етказгани очиқланди
4.06.2020 17:42,  
127

Давлат экология қўмитаси томонидан май ойи – «Браконерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилинган эди. Маълум қилинишича, шу вақт ичида 629 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Қўмитанинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан 465 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 421,9 млн. сўм жарима белгиланди.

Шунингдек, жами 345 та ҳолат бўйича 2 млрд. 690 млн. сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Ҳозиргача 215 та ҳолат бўйича 195,5 млн. сўм жарималар ва 143 та ҳолат бўйича 242,8 млн. сўм табиатга етказилган зарар ундирилди.

107 та ҳолат бўйича 1 млрд. 892 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан