Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнат мигрантларини Россияга юбориш пилот лойиҳаси бошланди
8.11.2021 20:12,  
160

Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланди.

Лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланади.

Шу муносабат билан ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Ўзбекистонга етиб келди.

Эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида юртимизда амалга оширилади.

Бу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган кўплаб ўзбекистонликлар учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан