Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мексикада кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори вафот этди
8.10.2020 13:02,  
68

Мексикалик олим, кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори Марио Молина чоршанба куни Мехико шаҳрида 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда тадқиқотчи таҳсил олган Мексика Миллий Автоном Университети (UNAM) ўз Твиттерида эълон қилди.

"UNAM 1995 йилда кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори доктор Марио Молинанинг вафот этгани ҳақида таассуф билан хабар беради", дейилади хабарда. El Universal газетасининг ёзишича, олимнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Молина атмосферадаги озон туйнукларини тадқиқ қилган. Америкалик кимёгар Роуланд Шервуд билан биргаликда у хлорофлорокарбонатлар Ерни қуёшнинг ултрабинафша нурланишидан ҳимоя қиладиган стратосфера озон қатламини йўқ қилишини аниқлади. Натижада, ушбу моддаларни ишлаб чиқариш 1985 йилги Вена конвенсияси ва 1987 йилги Монреал протоколи билан тақиқланган.

Молина атмосфера кимёсидаги, айниқса озон қатламининг ҳосил бўлиши ва йўқ қилинишидаги ишлари учун Шервуд ва голландиялик кимёгар Пол Крутцен билан ҳамкорликда Нобел мукофотига сазовор бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан