Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Мен бунга тўлақонли тайёрман» – Зойир Мирзаев мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш ҳақида
18.01.2021 10:52,  
445

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида мол-мулки ва даромадларини декларация қиладиган мансабдор шахсларнинг барча тоифалари қамраб олингани, уларнинг орасида президент ва бош вазир ҳам борлиги маълум қилинган эди.

Кун.уз мухбири Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг Аксилкоррупция агентлиги тайёрлаган қонун лойиҳасига муносабати, башарти қонун кучга кирган тақдирда, мол-мулки ва топаётган даромадлари бўйича декларация топшириб бориши ёки бормаслиги билан қизиқди.

«Албатта, мол-мулк ва топаётган даромадни декларациялаш масаласи бугун тўсатдан юзага чиққан масала эмас, бунга икки-уч йил давомидаги муҳокамаларда тайёргарлик кўрилди. Қолаверса, мазкур қонуннинг кучга кириши бугунги замоннинг талаби. Биз бунга тайёрмиз. Шахсан ўзим ҳам бунга тайёрман. Тўлақонли ҳолатда. Қолаверса мазкур қонуннинг қабул қилинишини, тезроқ кучга киришини қўллаб-қувватлайман.

Бу, биринчи навбатда, жамиятда шаффофликни, қайсидир маънода бир босқичга кўтарилганлигини таъминлайдиган бўлса, иккинчидан ҳар бир раҳбар, ҳар бир шахс умуман олганда ким бўлишидан қатъий назар жамият аъзоси сифатида ўзининг давлат олдидаги мажбуриятини ёки қонунларга нисбатан ҳурматини кўрсатиб беради, деган фикрдаман», – дея Зойир Мирзаевнинг сўзларини келтирмоқда Кун.уз.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткирбек Намозбоев ҳозирда ушбу лойиҳа келишиш учун тегишли органларга киритилганини айтган эди.
 
«Мансабдор шахсларнинг барча доираси қамраб олинган. Ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар – қуйидан тортиб юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Яъни президент, бош вазир... Умуман, президент администрасияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ташкилотлари, ҳокимликлар, суд, прокуратура – уларнинг барчаси биз тайёрлаган қонун лойиҳасида назарда тутилган», – деган эди у.

Шунингдек, аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам мол-мулки ва даромадлари бўйича декларация топшириб боришга тайёрлигини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан