Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мен фуқароларнинг мажбурий эмланишига қаршиман — Путин
27.05.2021 07:48,  
84

Коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлмаслиги керак, аммо одамларнинг ўзи ушбу эмлашларга эҳтиёж сезиши керак. Бугун, 26 май куни бу ҳақда иқтисодий масалаларга бағишланган йиғилишда Россия Президенти Путин фикр билдирди — дея ёзмоқда 'Darakchi.uz'.

Видеоконференцсалоқа орқали ўтказилган иқтисодий йиғилишда Путин ушбу мавзу бўйича турли хил фикрлар билдирилганлигини, шу жумладан бутун аҳоли ўртасида мажбурий эмлашни жорий этишга қарши эканини билдирган.

"Менинг фикримча, мажбурий эмлашни жорий қилиш мумкин эмас ва бу хато", деди давлат раҳбари. Унга кўра, "фуқаролар ушбу эҳтиёжни ўзи англаши керак" ва эмлашсиз улар "ўта жиддий ва ҳатто ўлим хавфига дуч келишларини англаши лозим" .

Путиннинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси асосий масала - "одамларни ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини таъминлаш" нинг аҳамияти жуда муҳим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан