Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Мен сеҳргар эмасман, интернетни тезлаштириб юборолмайман” — бош вазир маслаҳатчиси
22.05.2021 08:21,  
355

“Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” фестивали доирасида ёшларнинг AКТ йўналиши вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров Ўзбекистонда интернет тезлиги пастлиги масаласига тўхталиб ўтди.

“Мен сеҳргар эмасман, интернет тезлигини ошириб юборолмайман. Бироқ бу борада ишлар олиб борилмоқда, қиладиган ишлар бор ҳали. Сўнгги бир неча йил ичида интернет нархи арзонлашган. Сунъий йўлдош орқали интернет алоқа қиммат ва стабил эмас. Энг барқарор интернет оптик толали алоқа орқали бўлади”, – деди у.

Олимжон Умаровнинг маълум қилишича, 2015 йилда бутун республика бўйлаб 2 минг километр узунликдаги оптик толали кабеллар тортилган. Жорий йил 50 минг км кабел тортиш режалаштирилган.

“1 июндан бошлаб алоқа операторлари учун интернет нархи ўзгаради, нархлар яна 15 фоизга пасаяди. Яна бир муҳим жиҳат. Илгари “тезлик 4 мбгача” деб ёзишарди. Энди ўша “гача” деган жойи бўлмайди. Aгар сиз интернет учун 100 минг сўм тўласангиз, сиз хизматларнинг бутун ҳажми учун тўлаган бўласиз. Aгар секундига 10 мб ёзилган бўлса, демак, худди шунча тезлик бўлиши керак”, – деди бош вазир маслаҳатчиси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан