Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мeни «айбим» бор, мeн ҳам тошкентликман — Шерзод Шерматов тошкентлик ёшлар эрка бўлиб кетгани ҳақида гапирди
22.05.2021 15:49,  
278

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида ташкил қилинган учрашувда ёшлар масалаларига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

Учрашувда вазир ёшлардан 5 ташаббус ҳаракатини мактабларда кенгроқ жорий қилиш юзасидан таклифлар сўраганида, бир ёш ахборот технологияси соҳасида танловлар ўтказиш ва унда ёшларни шаҳар ёшлари ва қишлоқ ёшлари тоифасига бўлишди сўради. Иштирокчининг фикрича, қишлоқларда ўқиётган ёшлар бу йўналишда анча орқада қолмоқда ва бу каби танловларда асосан тошкентликлар ғолиб бўлмоқда.

«Мeни «айбим» бор, мeн ҳам тошкентликман. Лекин тошкентликлар мендан хафа бўлмасин танловларда тошкентликлар ютаётгани йўқ. Ҳаммаси асосан ҳудудлардан ютяпти. Чунки тошкентликлар хафа бўлмасину, кўпчилиги эрка бўлиб кетган.

Ҳамма шароити бор ўқимайди, ишламайди.Уйда Wifi бор, планшети бор, телефони бор, нотбуки бор, лекин ўқимайди, ҳаракат қилмайди», деди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан