Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Менинг юртим» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди
24.09.2021 12:27,  
195

Жорий йилнинг 11 август куни Интеллектуал мулк агентлигига «Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси»нинг ўз аъзоларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда «Менинг юртим» телеканали томонидан «Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси»нинг ўз аъзоларига тегишли бўлган кинофильмлар уларнинг рухсатисиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатилганлиги таъкидланган.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан маълум қилинишича, мурожаатни ўрганиш натижасида унда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.

Шу сабабли, Агентлик томонидан «Менинг юртим» телеканали масъул шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга оширилган.

Мазкур маъмурий иш материаллари 2021 йилнинг 15 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилиб, «Менинг юртим» телеканалининг мансабдор шахсига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-(1)-моддаси биринчи қисми билан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Олдинроқ Интеллектуал мулк агентлиги томонидан республикамиздаги барча телеканалларнинг масъулларига ўз фаолияти давомида бошқаларнинг муаллифлик ҳуқуқларига қатъий амал қилиш кераклиги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш натижасида уларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан