Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Месси 2019 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритди
3.12.2019 08:26,  
271

France Football нашри ўтказган сўровнома натижаларига кўра, «Барселона» ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 2019 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритди.

Бу Месси фаолиятидаги олтинчи «Олтин тўп»дир. У бу борада ҳам «Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Месси «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга имконият қолдирмади.

Ўтган йили бу мукофот «Барселона» ва Хорватия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб этганди.

Аввалроқ Месси FIFA томонидан 2018/2019 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси – The Best совринини ҳам қўлга киритган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан