Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метро қурилишидаги бетон бўлаги Афросиёб поезди ойнасини дарс кеттирди
25.06.2020 23:30,  
629

Бухоро—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар йўловчи поездининг электровоз ойнаси қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарз кетди, дея хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Хабарга кўра, кўнгилсиз ҳодиса ҳақида Тошкент минтақаси темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 23 июнь куни соат 20:05 да ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларини кузатиш батальони навбатчиси телефон орқали хабар берган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, поезднинг олд ойнасига Сергели туманининг «Чоштепа» маҳалласи ҳудудида бетон бўлаги келиб урилган.

Маълум бўлишича, бетон бўлаги Тошкент метрополитени йўлида олиб борилаётган қурилиш вақтида — темирйўл изининг устидан ўтувчи метрополитен кўпригига бетон насоси орқали қуйилган қоришма қотмаганлиги сабабли тезюрар поезднинг олд ойнасига келиб урилган.

Ҳозирда Тошкент—Жанубий вокзалида транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан