Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
7.12.2021 10:11,  
193

Тошкент шаҳар суди ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 2 декабр куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К.Ш.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етган ва суд ҳукми эълон қилинган.

Ҳукмга кўра, К.Ш. 2021 йил 18 сентябр куни Тошкент метрополитени поездининг вагонида ЖК 129-моддасининг (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.

Маҳкумга иш ҳақининг 20 фоизи миқдори давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан