Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди
23.09.2021 17:47,  
786

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган. 

У илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди. 

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади. 

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Тошкент метрополитенида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан