Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МИБ «Илҳом» театри ёнидаги бинони аукционга қўйди
24.12.2021 13:15,  
120

Лотнинг бошланғич баҳоси — 37,32 млрд сўм. Аризалар 22 январгача қабул қилинади — бу ҳақда 'Spot' хабар бермоқда.

Мажбурий ижро бюроси «Илҳом» театри ёнидаги бинони аукцион савдосига қўйди.

5 қаватли бино 0,15 гектар майдонда жойлашган. 2019 йил июль ойида қурилган бинонинг умумий майдони 4 429 kv.metrni ташкил этади.

Лот тавсифида айтилишича, бинолар таъмир талаб. Суратларга қараганда, объект қурилиши тўлиқ якунланмаган.

Лот хўжалик суди томонидан сотувга қўйилган (4−1001−2104 / 3461-сонли ижро ҳужжати). Бино аввал сотишга ҳаракат қилинган, аммо МИБ талабига биноан савдодан олиб ташланган.

Бошланғич баҳо — 37,32 млрд сўм. Аризалар 22 январгача қабул қилинади, аукцион 24 январь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан