Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МИБ мажбурий киритиб қўйган келин ва қайнона бир-бирини жароҳатлади
19.06.2021 16:53,  
324

Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд шаҳридаги «Рустам» маҳалласидаги Муродқул исмли зўровон бировнинг уйига босқинчилик қилаётганлиги айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан 2020 йилда қонуний ажрашган бўлиб, суднинг мажбурий тартибда киритиш тўғрисидаги карорига асосан, МИБ томонидан турмуш ўртоғининг уйига мажбурий тартибда киритиб қўйилган.

2021 йилнинг 16 июнь куни Ф.М. ва унинг қайнонаси Н.М. ўртасида келиб чиқган жанжал оқибатида қайнона ва келин бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.

Жанжалдан хабар топган Ф.М. (келин)нинг қариндошлари Н.М. (қайнона)нинг яшаш уйига келиб, дарвоза ёпиқ бўлганлиги сабабли дарвозани уриб, ичкарига киришга уринган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан