Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаро озодликдан маҳрум қилинди
5.02.2022 17:29,  
107

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари суд ва бошқа орган қарорларини ижро этиш орқали фуқаролар ёки жамият манфаатини ҳимоя қилади. Бироқ, фуқароларимиз қарздорликларини бартараф қилиш ўрнига давлат хизматчиларига кўл кўтариш орқали масалани ўз томонига ҳал қилиш мумкин деб ўйлайди. Аслида ундай эмас, давлат хизматчисининг қонуний ҳаракатига тўсқинлик қилиш учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик мавжуд.

МИБ Чироқчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар давлат ижрочилари 28.10.2021 йилда ФИБ Чироқчи туман судининг ижро варақасига асосан даъвогар А.Чўллиевнинг фойдасига 113 млн. 330 минг қарздорликни ундириш мақсадида жавобгар А.Мардоновнинг яшаш уйига боришади. Қарздорликни ундириш мақсадида унинг ҳовлисида турган бир бош отни хатламоқчи бўлишганида, қарздор А.Мардоновнинг акаси Ж.Мардонов хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, дастлаб давлат ижрочиси М.Хуррамовни, сўнгра уларни ажратиш мақсадида келган давлат ижрочиси У.Хидировларни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, жиноят иши судга юборилган. 

2022 йилнинг 14 январь куни Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди биносида бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи Ж.Мардонов ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини, келгусида бундай жиноятга қўл урмаслигини, оилавий ва моддий шароити оғир эканлигини билдириб, ўзига нисбатан енгиллик берилишини сўради. 

Суднинг шу кундаги ҳукмига кўра, Ж.Мардонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан