Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллатчилик туфайли Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган икки россиялик қамалди
15.03.2021 23:01,  
362

Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман суди миллатчилик туфайли Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган икки кишини қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Россия Федерацияси фуқаролари ҳисобланган В.Смоликов ва Р.Кулев 2019 йил сентябрда Среднеохтинский проспектидаги уйлардан бири ёнида Ўзбекистон фуқаросига аэрозол баллони ва пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида у оғир аҳволда касалхонага ётқизилган эди.

«Қасддан баданга оғир шикаст етказиш» моддаси бўйича айбланган В.Смоликов 5 йилга, Р.Кулев эса 5 йилу 2 ойга қамалди. Улар жазони қатъий режимдаги колонияда ўтайди.

Интерфакс нашрининг хабарига кўра , жиноят содир этилган пайтда Кулев 24 ёшда ва Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг олтинчи курсида таҳсил олган. Смоликов эса 18 ёшда бўлиб, ҳеч қаерда ўқимаган ва ишламаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан