Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






20-44 ёшлилар ҳам коронавирусга қарши ҳимоясиз - Bloomberg
22.03.2020 21:28,  
1417

Милленниаллар авлоди (20-44 ёшдагилар) коронавирус инфекциясининг даҳшатли оқибатларидан қўрқиши шарт эмаслиги тўғрисидаги фикрлар қисман ҳақиқатга яқин, деб ёзади Bloomberg АҚШ ва Eвропадан олинган маълумотларга таяниб.

Биринчидан, ушбу ёш гуруҳида юқадиганлар жуда кўп, иккинчидан, касалликнинг оғир ҳолатлари ҳам этарли. Фақат умумий ўлим даражаси ҳақиқатан ҳам паст.

Италияда жами касалланганларнинг деярли чорак қисми, АҚШда эса чорак қисмдан ҳам кўпроғини миллениаллар ташкил қилади.

20 дан 44 ёшгача бўлган беморларнинг 15 - 20 %и шифокорга муҳтож, 4 фоизи эса реанимацияга ўтказилиши керак.

Болаларнинг деярли инфекцияга мойил эмаслиги, фақат қисман ҳақиқатдир. Ушбу ҳафтада хитойлик шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра 2000 йилда туғилган болаларда коронавирус ҳолатлари, мактаб ўқувчиларида 11%, ёш болалар ва мактабгача ёшдаги болаларда 7% ҳолатлар оғир ёки ўта оғир бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан