Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллиардер Алишер Усмонов Сардинияга €500 минг хайрия қилди
31.10.2020 12:53,  
482

Миллиардер Алишер Усмонов Сардинияга (Италия) COVID-19 билан курашиш учун 500 минг евро хайрия қилди. Аввалроқ ишбилармон Италия билан “алоҳида муносабатларга эга” эканлигини айтган эди, деб ёзмоқда Forbes.

USM Holdings асосчиси ва асосий акциядори Алишер Усмонов Италиянинг Сардиния минтақасига 500 минг евро хайрия қилди. Бу ҳақда Tissali нашри миллиардернинг Сардиния Президенти Кристиан Солинасга юборган хатига асосланиб хабар бермоқда.

USM холдинги вакили Forbes’га хайрия қилганлигини тасдиқлади, аммо тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортди.

«Сўнгги 30 йил ичида ва ҳозирда ушбу гўзал оролда мени илиқ кутиб олиш учун сиздан ва барча Сардиния халқидан миннатдорман. Менинг камтарин ҳиссам, пандемия билан зарарланганлар ва Сардинияда фидокорона курашаётганлар учун қила оладиган энг кам ишим. Сардиния ҳукуматига ушбу эзгу ишда ёрдам бериш учун бутун қалбим билан яна 500 минг евро бераман. Сиздан ушбу пулни ватандошларингизнинг соғлиғи ва ҳаётини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш дастурига юборишингизни сўрайман", - деб ёзади Усмонов Tiskali томонидан келтирилган мактубда.

Усмонов Сардинияда кўчмас мулкка эгалик қилади. Тадбиркор Forbes’га берган интервюсида мунтазам равишда Италиянинг мазкур минтақасига ташриф буюришини айтди.

"Мен ҳали ҳам Италия билан алоҳида алоқам бор - деярли бутун ёзни Сардинияда ўтказаман", - деди Усмонов. 2018 йил сентябр ойида у Сардиниянинг Арцакен коммунаси фахрий фуқароси бўлди.

Маҳаллий L'Unione Sarda газетаси миллиардер пандемиянинг биринчи тўлқинида COVID-19’га қарши курашиш учун минтақага маблағ ажратганлигини таъкидламоқда. Хайрия миқдори аниқ кўрсатилмаган.

Усмонов ватани Ўзбекистонга ҳам ёрдам берган. 31 июл куни у коронавирус касаллари билан ишлайдиган шифокорларни мукофотлаш учун мамлакатга 100 миллиард сўм (10 миллион доллар) ажратгани маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан