Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий боғ яқинида 4 қаватли Президент кутубхонаси қурилади
22.11.2021 22:03,  
77

Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи, Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси тархларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларни қуришда энг замонавий технологиядан фойдаланиш, билимсеварларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.

Тақдимотда Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан