Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланади
22.02.2020 15:00,  
753

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Институтга ўқишга киришни хоҳлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

ҳарбий-профессионал йўналиш;

дастлабки танлаш;

ҳарбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

Институтни битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши тўғрисида номзодлар ва уларнинг ота-оналари мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига келгуси йил учун Институтга қабул қилинувчи номзодлар сони тўғрисида маълумот тақдим қилинади.

Институтга қабул қилинувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига топшириқ берилади.

Институтга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан қабул комиссияси тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.

Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади.

Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли таркибий тузилмаларининг мутахассислари киритилади.

Қабул комиссияси қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар фаолият юритади.

Номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Фуқаро ёшлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета;

ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;

ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълим) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

яқин қариндошлар орасида вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномасининг нусхаси;

3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли учун зарур бўлган ҳужжатлар;

номзоднинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (ҳарбий хизматчилар мазкур маълумотномани тақдим қилиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар томонидан ўз хизмат ўташ жойига назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Институтга ўқишга киришга тавсияловчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга — ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса — ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма);

Давлат сирларидан фойдаланиш учун тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома) мавжудлиги тўғрисида маълумотнома (фақат тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома)си мавжуд бўлганлар учун);

ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан берилган илтимоснома.

Фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли бўйича ижозатнома (рухсатнома) Мудофаа ишлари бўйича бўлим ва бошқармалар томонидан расмийлаштирилади.

Ижозатномаси (рухсатномаси) мавжуд бўлмаган ҳарбий хизматчилар учун ижозатномани (рухсатнома)ни расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) томонидан Мудофаа ишлари бўйича бўлим ва бошқармаларига ҳар йилнинг 5 апрелига қадар юборилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан