Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардия хизматчилари ниқоби йўқ фуқарони бўғиб, хушидан кетказди
17.06.2020 21:33,  
2368

Ўзбекистон Миллий гвардияси сурхондарёлик тадбиркор Довар Жўрақуловнинг Facebook ижтимоий тармоғида ниқоби йўқлиги учун Миллий гвардия ҳарбийлари унга нисбатан куч қўллагани, уни бўғиб, хушидан кетказгани ҳақидаги мурожаати юзасидан изоҳ берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси хабар беришича, жорий йилнинг 13 июнь куни соат тахминан 15:00 ларда Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари М.Ниёзов ва А.Файзуллаевлар ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда Сариосиё туманида карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича рейд тадбири ўтказаётган вақтда, Сариосиё тумани “Лутфкор” маҳалласида яшовчи 1995 й.т. Довар Жўрақулов юзига ниқоб тақмаган ҳолда 2 нафар шериклари билан ўзаро суҳбатлашиб турган. Бу ҳолатни кўриб ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан уларга карантин қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тушунтирилиб, огоҳлантирилганда, фуқаро Д.Жўрақулов ходимларга ўзини таништиришдан бош тортган, шу билан бирга қоидабузарлик содир этганлигини тан олмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан қўпол муомаласи учун туман ИИБга бориши тушунтирилганда эса фаол жисмоний қаршилик кўрсатиб, боришдан бош тортган.

Шундан сўнг, Миллий гвардия ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан Д.Жўрақулов автобусга чиқарилмоқчи бўлганда, у қаршилик кўрсатишни давом эттириб, автобус зинасига ётиб олган. Шу пайт унинг отаси Мухаммади Ражабов келиб автобус зинасида қаршилик қилаётган ўғлининг оёғидан тортиб автобусдан тушириб олишга ҳаракат қилган ва ходимлар билан баланд овозда жанжаллашиб, ўғлини ўзи билан уйига олиб кириб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари Сариосиё тумани ички ишлар бўлимига бориб, мутасадди раҳбарларга маълумот бериб, ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўрилиши сўралиб, ёзма мурожаат қолдирилган.

Ҳозирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг билдиргисига асосан, Сариосиё тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Д.Жўрақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига портал орқали қилган мурожаати юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари М.Ниёзов ва А.Файзуллаевларнинг хатти-ҳаракатларига интизомий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан