Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий Гвардияга янги қўмондон тайинланди. ИИВда вазир ўринбосари ўзгарди
16.03.2020 18:20,  
1960

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида бир қатор ўзгаришлар содир бўлди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, полковник Тошпўлатов Азиз Анварович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Тошпўлатов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Генерал-майор Собиров Шухратжон Ўринбоевич эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Собиров, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган полковник Тасбаев  Азат Дамирович эса Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, генерал-майор Жўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Рустам Жўраев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан