Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Миллий тикланиш” партияси Кабул Дусовдан воз кечди
18.10.2019 12:34,  
880

"Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати К.Дусовнинг ОАВлар, ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия Устави, партиянинг мақсад ва вазифаларига, обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатиб, кўплаб партия аъзоларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаргани ҳамда К.Дусовнинг партия аъзолигидан чиқиш ҳақидаги фикрларини инобатга олиб, 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги Съездида эълон қилинадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилишини маълум қиламиз" дейилади Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси баёнотида.

"Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати томонидан партия раҳбари номига айтилган асоссиз, бўҳтонлар депутатнинг шахсига баҳо бериш учун кенг жамоатчиликка етарли эканини инобатга олиб, партия ушбу масалани муҳокама учун мавзу эмас, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-41 моддаларига мувофиқ, судга мурожаат қилиш учун барча далил ва асослар мавжудлигига қарамай партия раҳбари ушбу ҳуқуқдан фойдаланмасликни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаганини маълум қиламиз" дейилади партия Марказий кенгаши Ахборот хизмати тарқатган хабарда.
.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан