Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов вафот этди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Мираброр Зуфаровия Усмонов 1947 йилда Тошкентда туғилган. Иш фаолиятини ошпазликдан бошлаган. 1978 йилда Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Ўзбекистон савдо вазири, Бош Вазир ўринбосари, Марказий Осиё Футбол уюшмаси президенти ва бошқа масъул лавозимларда ҳизмат қилган. “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” ва бошқа бир қатор орденлар билан тақдирланган.