Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
29.06.2020 18:24,  
104

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта зафарлар тилади.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарлигида замонавий Туркманистон юксак муваффақиятларга эришгани – барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланаётгани, халқаро майдондаги нуфузи муттасил ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Давлат раҳбарлари чегераолди ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш, шунингдек, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш фикрини қўллаб-қувватлади.

Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия доирасида ҳамкорлик бўйича қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан