Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.
МАВЗУГА ДОИР: Мирзиёев ва Эрдоған қандай масалаларни муҳокама қилишди?
Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлатлар ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси юксак баҳоланди.
Шунингдек, президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этди.
МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев Туркиянинг энг катта кутубхонаси билан танишди (фотогалерея)