Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев халқаро сертификатига эга «Уз-Сеганг» корхонасига борди (фото)
5.06.2020 17:02,  
417

Президент Шавкат Мирзиёев Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: president.uz

Фарғона вилоятидаги 6 та ихтисослашган туманда 20 та мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластери ташкил этилган. Бу йил уларда 288 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, 120 минг тоннасини экспортга йўналтириш режалаштирилган. Бунинг учун сиғими 330 минг тоннадан ортиқ бўлган музлаткичли омборхоналар, 25 та логистика маркази, 90 та қайта ишловчи корхона фаолият кўрсатмоқда.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонаси йилига 16 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш қувватига эга. Бу ерда 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.

Фото: president.uz

Масалан, Италиянинг ICEOL технологияси гилосни ранги ва катталиги бўйича саралаб қадоқлайди. Сифатсизларини лазер нури орқали аниқлаб, алоҳида жойлайди. Жанубий Кореядан келтирилган SNP линияси анорни худди шундай саралайди. Меванинг ичидаги пишмаган ёки чирий бошлаган жойни ҳам аниқ кўрсатади. Бу харидорлар ишончини қозониб, экспортни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Корхона маҳсулотлари “Global G.A.P.” халқаро сертификатига эга.

Фото: president.uz

Жорий йилда Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Полша, Россия, Қозоғистон каби давлатларга 20 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади. Компанияда 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан