Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев коронавирусга чалинган Трампга саломатлик тилади
3.10.2020 10:25,  
72

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампга саломатлик тилаб хат ёзди. Олдинроқ АҚШ президенти ўзида коронавирус аниқланганини маълум қилган эди.

«Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Жон Трамп Жаноби Олийларига

Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир.

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, ушбу синовли дамларда Сизга ва Мелания Трамп Хоним Олияларига ҳамда барча оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламан.

Самимий эҳтиром ила,

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти», дейилади мактуб матнида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан