Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Назарбоевни 80 йиллик юбилейи билан табриклади
6.07.2020 17:56,  
77

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев суҳбат аввалида Нурсултон Абишевични юбилей – 80 ёши билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.

Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш, кучли давлат бошқаруви институтлари ва миллий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро нуфузини оширишга ва энг муҳими, аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тарихий роли алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, мулоқотда етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, пандемиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро яқин мувофиқлашув ва шерикликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан