Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ўтказган мажлисдан кейин қатор раҳбарлар ишдан олинди
27.07.2019 14:52,  
32

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Самарқанд ва Жомбой туманлари тўрт сектор раҳбарларини ишдан олди, деб хабар бермоқда "Зарафшон" газетаси.

Хабарда айтилишича, қатор объектлар, янги лойиҳалар билан танишган давлат раҳбари куннинг иккинчи ярмида Самарқанд туманида вилоят, туман, шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказган. Мазкур мажлис иштирокчиларининг маълум қилишича, Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов шунингдек, қолган уч сектор бошлиқлари ишдан олинган.

Шунингдек, мажлис якунлари бўйича Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров, уч сектор раҳбарлари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам ишдан олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан