Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Ўзбекистон келажаги учун муҳим бўлган фармонни имзолади
31.08.2019 11:51,  
80

Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида президент Фармони қабул қилинди, деб хабар берлиди "Ҳуқуқий аъборот" каналида.

Фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Йўлдош алоқа технологиялари бошқармаси тугатилиб, унинг бўшайдиган 5 та штат бирлиги "Ўзбеккосмос" агентлигига ўтказилди.

Агентлик космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Агентлик бош директори ва директор ўринбосарлари Ҳукумат қарори билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Фармон билан шунингдек, Агентлик ҳузурида Илмий техник ва эксперт кенгаши ташкил этилди.

Шунга кўра, космик тармоқни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш Кенгаш хулосалари асосида амалга оширилади. Фармонга кўра, 2019–2020 йилларда Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

Бундан ташқари, "Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан