Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев россиялик хоккейчиларга Тошкент марказидан уй совға қилди
17.02.2020 17:39,  
1060

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, 4 нафар россиялик хоккейчиларга Тошкентдан квартира совға қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

2019 йил март ойида Тошкентда Ўзбекистонда илк бор 12,5 минг кишига мўлжалланган Humo Arena муз саройи очилган эди. Аренанинг очилишида қатнашган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хоккейни тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимига россиялик машҳур хоккейчилар учун уй-жой бериш бўйича топшириқ берган эди. 

"Бугун Президентнинг топшириғига кўра, дунёга машҳур хоккейчиларга квартира сертификатини топширяпмиз. Улар Ўзбекистонга ўз уйларига келгандек келиб, ўз малакаларини ўргатадилар, тажрибалари билан ўртоқлашадилар", - деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент марказидаги нуфузли уй-жой комплексидан квартира олганлар ичида Валерий Каменский, Александр Якушев, Виталий Прохоров ва Алексей Жамнов бор.

"Ҳар доим Тошкентга келишдан мамнунмиз. Бу ерда хоккей спортини ривожлантириш учун узоқ муддатли режамиз бор. Буни амалга оширишда қўлдан келган барча ёрдамни берамиз", - деди Каменский.

Душанба куни кечқурун Humo Arena саройида Ўзбекистон хоккей федерацияси ва машҳур хоккейчилар жамланган "Ўзбекистон дўстлари" ўртасида баҳс ўтказилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан