Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибини қабул қилди
5.10.2019 15:01,  
56

4 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреевни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бағдат Амреев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди.

Ўзбекистон 14 сентябрь куни 2009 йил 3 октябрда имзоланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилди ҳамда ташкилотнинг жорий йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган еттинчи саммитида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этади.

Ўзбекистон ва Туркий кенгаш мамлакатларини азалдан нафақат маданият, тил, маънавият муштараклиги, балки анъанавий дўстлик ва узаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар боғлаб туриши таъкидланди.

Учрашувда Туркий кенгашнинг биринчи навбатда савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, туризм, маданий-гуманитар алмашинувлар каби долзарб йўналишларда амалий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашувчи самарали минтақавий тузилма сифатидаги салоҳиятига юксак баҳо берилди.

Туркий кенгаш бош котиби Ўзбекистон Кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириши билан самимий табриклади. Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши ташкилот доирасида самарали кўп томонлама ҳамкорликни янада жадал ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Худди шу куни Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркия савдо палаталари ва товар биржалари раиси Мустафо Рифат Ҳисоржиқли ўғлини қабул қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан