Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ва Руҳоний билан пандемия даврида аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича мулоқот қилди
6.05.2020 19:18,  
138

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ойи муносабати билан самимий қутловлар алмашиб, бир-бирлари ва дўст халқларимизга коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ бугунги мураккаб даврда сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилади.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

Президентлар пандемиянинг савдо амалиётлари, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган кооперация лойиҳалари, экспорт-импорт юкларининг транзит ташувлари учун салбий оқибатларини камайтириш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга видео анжуманлар ўтказиб боришни давом эттиришни топширди.

Шунингдек, коронавирусга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва яқиндан ҳамкорлик қилишга, жумладан, ушбу хавфли касалликни профилактика қилиш ва даволаш борасида, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи галдаги чоралар бўйича ахборот ва тажриба алмашишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан