Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг 7 нафар ходими 8 маротаба жавобгарликка тортилган
26.02.2021 10:30,  
256

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг сессиясида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда туман ҳокимлиги мажмуаларининг 2021 йил I ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида маълумотлар берилди.

Унга кўра, туман ҳокимлигига 2020 йил давомида 4360 та (2019 йилда 9863та) юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 778 таси (17,8%) сайёр қабуллар давомида, 1716 таси (39,4%) ёзма шаклда, 1866 таси электрон шаклдаги мурожаатларга тўғри келади.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1913 таси қаноатлантирилган, 2295 тасига тушунтириш берилган бўлса, 152 тасига рад жавоби берилган.

Ушбу жараёнларда ижро интизомини қўпол равишда бузилишига йўл қўйган туман ҳокимлигининг 7 нафар ходимларига 8 маротаба (2019 йилда 6 маротаба) интизомий жавобгарликка (хайфисан) тортилган, 5 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан