Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молдова ЕОИИ тадбирларининг бир қисмини ўтказишга тайёр - Игор Додон
19.05.2020 15:44,  
208

Молдова президенти Игор Додон сешанба куни Кишинёв ЕОИИ тадбирларининг бир қисмини ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Молдова 2018 йил май ойидан бери ЕОИИ кузатувчиси сифатида фаолият кўрсатади.

"Техник жиҳатдан биз Евросиё иқтисодий комиссияси ва маслаҳат комиссияларини Кишинёвда қабул қилишга тайёрмиз. Шунингдек, ишбилармонлик учрашувлари Евросиё форумларини ҳам ўтказа оламиз. Бизнингча, бу ЕОИИни Молдовада оммалаштиришга ёрдам беради, мамлакат фуқаролари ва маҳаллий бизнесни жараёнлар тўғрисида яхшироқ хабардор қилади", - дейди жаноб Додон видеомулоқот шаклида ўтаётган ЕОИИ учрашувида.

2015 йил 1 январда ташкил қилинган ЕОИИга Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия мамлакатлари аъзо. 2020 йилдан иттифоқ органларига раислик қилиш Беларусга ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан