Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги: 2020 йилда 246 миллиард сўм бюджет пуллари талон-тарож қилинган
13.01.2021 12:47,  
217

Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берди.

Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари бу борада 4 729 та (2019 йилда 8 074 та) назорат тадбирларини ўтказган.  Унда 246 млрд (2019 йилда 142,6 млрд сўм ) сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд сўмни бюджетга тикланиши таъминланди. Қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар энг кўп Халқ таълими вазирлиги тизимида кузатилган. Ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 3,2 мартага ошган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд сўм) нисбатан 2 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (1,1 млрд сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.

Бундан ташқари, Маданият (6,8 млрд сўм), Сув хўжалиги (5,6 млрд сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 млрд сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (4,1 млрд сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 млрд сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

“Ўзбеккино” миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,9 млрд сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан