Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўзэлтехсаноат”га имтиёзлар берилишига қарши
31.01.2021 13:08,  
90

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электротехника саноатини тубдан ислоҳ қилиш, ҳудудларда ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Лойиҳада “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига кўплаб имтиёзлар берилиши белгиланган. 4 та вилоятда қуриладиган технопарклар лойиҳаси ташаббускорларини танлаш, Республикадаги барча йирик электротехника корхоналарида савдо дўконларини очиш, аъзоларининг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга даво қилганда давлат божидан озод қилиниш ва бошқа имтиёзлар шулар жумласидан. МҚКҚ ушбу имтиёзларга қарши чиқмоқда.

Қарор лойиҳасининг 7-бандида Фарғона, Aндижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида “Электроника-Технопарклари”ни қурувчи ташаббукорларни “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси аниқлаши ва бино-иншоотлар лойиҳа ташаббускорларга кейинчалик тасарруфига ўтказиш шарти билан 7 йил муддатга (1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда) йиллик ставкаси 18 фоиздан ошмаган миқдорда кредитга тақдим этилиши кўзда тутилган.

Қўмита технопаркларга ажратилган ерлар аукционга қўйилиши зарурлиги ва ушбу бандни қайта кўриб чиқишни таклиф этган. Бу таклиф амалдаги қонунчиликка асосан “технопарк” алоҳида махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд эмаслиги билан изоҳланган.

Шунингдек, қўмита 7-банднинг Марказий банк томонидан лойиҳа ташаббускорларига фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация ажратилишига қарши чиққан.

Бундан ташқари, лойиҳанинг 8-бандида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирган корхоналарга чегарадош ҳудудлардан бино-иншоот, ер майдонларини 1 сўм қийматида ажратиш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилган. МҚКҚ бу бандни ҳам рақобат муҳитига салбий таъсир қилади деб ҳисоблаб, чиқариб ташлашни таклиф этган.

Шунингдек, қарор лойиҳасида “Ўзэлтехсаноат”га республикадаги барча йирик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига ажратилган бино-иншоотда савдо дўконлари ва шоу-румлар очиш имконияти берилиши назарда тутилган 16-бандни чиқариб ташлаш лозимлиги таъкидланган.

Лойиҳадаги “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо корхоналар ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божи тўлашдан озод этилиши банди қўмита томонидан рад этилди.

"Қарор лойиҳасини ушбу таҳрирда қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас ҳисобланади", дейилган қўмита хулосасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан