Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоятининг электр таъминоти корхоналарини судга берди
25.11.2020 12:37,  
322

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юбориш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Ўз навбатида, юқоридага ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик тўлангандан кейин ҳам автоматик равишда электр тармоғига қайта уланмаган ҳолатлар аниқланган.

Бу каби ҳолат 21—22 ноябрь кунлари Қибрай ва Зангиота туманларида ҳам кузатилган.

Юқоридаги ҳолатлар «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари»га нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси (ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари) 1-қисми талаблари бузилганлиги сабабли 29 октябрда 11/02-I-сонли кўрсатма берилганига қарамай давом этмоқда.

Кўрсатма 19—20 октябрь кунлари Зангиота тумани аҳолиси қарздорлик сабаб оммавий равишда электр энергияси таъминотидан узилганидан кейин берилган эди. Истеъмолчилар қарзларини тўлангач ва электр энергиясини етказиб берувчиларга мурожаат қилинганидан кейин ҳам у ёқилмаган.

«Тошкент ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан кўрсатманинг ижросини таъминлаш тўғрисидаги 517-сонли буйруқ қабул қилинган бўлиб, унга асосан кўрсатилган қонун бузилиш ҳолатлари шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбар ходимлари билан атрофлича ўрганиб чиқилиб, барча раҳбар ходимлар келгусида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилган.

16 ноябрь куни Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳридаги 279-сонли электр трансформаторга уланган истеъмолчиларни ўрнатилган тартибда огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узилишларни амалга ошириш натижасида «Олмалиқ шаҳар электр таъминоти» корхонаси раҳбари Анваржон Ўразалиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Олмалиқ шаҳар маъмурий судига иш юритувдаги ҳужжатлар юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан