Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Moody’s: "Яқин беш йилда Ўзбекистонда исломий банклар ниҳоятда ривожланиши мумкин"
6.09.2019 19:05,  
30

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида яқин беш йил ичида Ислом банклари ниҳоятда ривожланади. Бу ҳақда Moody’s халқаро рейтинг агентлиги ҳисоботида айтилмоқда.

Исломий банк — бу ҳозирги молиявий хизматларга муқобил банк тури бўлиб, жануби-шарқий Осиё ҳамда яқин шарқ мамлакатларида фойдаланилади.

Унинг энг муҳим хусусияти — кредит фоизларини рад этиш, юқори рискли операцияларни амалга оширмаслик. 

“Кейинги беш йил ичида МДҲ давлатларида исломий банклар ривожланади.  Бунга бир қатор давлатлар ҳукуматлари томонидан ушбу секторни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ёрдам беради. МДҲ мамлакатлари орасида исломий банкинг ривожланишида етакчи ўринлар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бўлиши мумкин. Бу мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг катта қисмини ташкил қилади ва ушбу давлатлар ҳукуматлари исломий молиялаштиришни ривожлантириш учун қулай қонунчилик ва тартибга солувчи базани яратишга интилмоқда”, — дейилади ҳисоботда.  

Ҳужжатда айтилишича, Россияда исломий банкинг ривожланиш истиқболлари Марказий Осиё мамлакатларига қараганда пастроқ. Шунга қарамай, баъзи банклар амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шариат тамойилларига мос келадиган маҳсулотлар ва хизматларга бўлган талабни қондириш учун имконият қидирмоқда. 

Бундан ташқари, «Исломий банклар» Марказий банк томонидан тақдим этиладиган анъанавий ликвидлик ва молиялаштириш линияларидан фойдалана олмайди, чунки бундай линиялар фоизлар асосида тақдим этилади. Буларнинг барчаси шуни англатадики, бундай кредит ташкилотлари анъанавий банкларга нисбатан кўпроқ молиявий харажатлар ва операцион харажатларга эга бўлади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан